Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон Туркия билан дипломатик муносабатлар ўрнатилиши ва чегаралар очилишини кутаётганини билдирди
14 январ куни Москвада Арманистон ва Туркия махсус вакилларининг мулоқот ўрнатиш бўйича биринчи учрашуви бўлиб ўтади.
Арманистон ва Туркия махсус вакиллари иштирокидаги мулоқот натижасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши ва чегаралар очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ваан Унанян маълум қилди.
"Жараён натижасида Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши, 90-йилларда Туркия томонидан бир томонлама тартибда ёпиб қўйилган чегаралар очилишини кутмоқдамиз", - деди у.
Унанян Арманистон ва Туркия махсус вакилларининг мулоқот ўрнатиш бўйича 14 январ куни Москвада бўлиб ўтадиган биринчи учрашуви танишув тусида бўлишини айтди.
"Арманистон ва Туркия махсус вакиллари учрашуви мазмунига кўра танишув тусида бўлади. Биргина учрашув натижасида сезиларли натижаларга эришилишини кутмаслик керак, аммо бу жараёнга старт берилади", - деди Арманистон ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Туркия ва Арманистон чартер рейсларини тиклашини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025