Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида меҳнат миграцияси тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланади
Кувайт давлатининг ишчи кучлари бўйича агентлиги мамлакат иқтисодиётининг турли жабҳаларига ўзбек мутахассислари жалб этилишидан манфаатдор эканлигини маълум қилган.
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Кувайт ишчи кучлари бўйича агентлиги ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Музокаралар чоғида хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси ташкил этилишига йўналтирилган ҳукуматлараро битим лойиҳаси кўриб чиқилган.
«Кувайт вакиллари кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатлар даражасини юқори баҳолар экан, бу тамойиллар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларда ўз аксини топаётганини таъкидлади», дейилади хабарда.
Кувайт агентлиги Ўзбекистон элчихонаси билан биргаликда ўзбекистонлик малакали ишчи кучларини Кувайтга ишлашга жалб этиш бўйича изчил иш олиб бормоқда, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизми йўлга қўйилган. Ҳозирги пайтда Кувайтда тиббиёт, таълим, маданият ва хизмат кўрсатиш сингари соҳаларда 200 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.
Музокаралар чоғида Кувайт томони уларнинг билим ва малакаси даражасини ҳисобга олган ҳолда ўз мамлакати иқтисодиётининг барча жабҳаларида ишлаши учун ўзбек мутахассисларининг сонини бир неча баробарга оширишдан манфаатдор экани маълум қилинди.
Музокаралар якуни бўйича Меҳнат миграцияси тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилиши юзасидан ҳар икки томон комил ишонч билдирди.
Форс кўрфазида жойлашган Кувайт давлатида қарийб 4,5 миллион киши истиқомат қилади. Аҳолининг 31 фоизи маҳаллий кувайтликлар бўлиб, қолган қисмини меҳнат мигрантлари ташкил этади. Аҳолининг 100 фоизи шаҳарларда истиқомат қилади.
Аввалроқ Кувайт амири мамлакат янги ҳукуматини тузиш тўғрисида фармон чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
13:10 / 13.05.2025