Жаҳон | 16:37 / 13.01.2022
17711
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосарлари ҳибсга олинди

5 январь куни Тўқаев Ермек Сағимбаевни қўмитанинг янги раиси этиб тайинлаганди. Бу лавозимда 2016 йилдан буён ишлаб келган Карим Масимов аввалига ишдан олинган, 8 январь куни давлатга хиёнат қилишда гумонланиб, қўлга олинганди.

Фото: EPA/Vostock-photo

Аввалроқ давлатга хиёнатда гумонланиб қўлга олинган Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Карим Масимовнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига таяниб Интерфакс хабар бермоқда.

"Қозоғистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан қўмита собиқ раҳбари Карим Масимовга нисбатан давлатга хиёнат факти бўйича судга қадар тергов олиб борилмоқда. Ушбу иш доирасида ҳокимиятни куч билан эгаллаш ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишга қаратилган ҳаракатлар бўйича қўшимча суриштирув ишлари бошланди", - дейилади қўмита хабарида.

Хабарга кўра, Масимовнинг собиқ ўринбосари - "А" махсус хизмати бошлиғи Ануар Садикулов ва қўмита раиси ўринбосари Даулат Ергожин ҳибсга олинган.

5 январь куни Тўқаев Ермек Сағимбаевни қўмитанинг янги раиси этиб тайинлагани маълум бўлганди. Бу лавозимда 2016 йилдан буён ишлаб келган Карим Масимов аввалига ишдан олинган, 8 январь куни давлатга хиёнат қилишда гумонланиб қўлга олинганди.

9 январ куни Масимовнинг икки ўринбосари - Марат Осипов ва Даулет Ергожин лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Тўқаев фармони билан Ануар Садикулов ўрнига Берик Кунанбаев тайинланган.

Мавзуга оид