Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияга Ўзбекистондаги 10 корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилди
Бухородаги 8та ва Фарғонадаги 2та корхона Россияга маҳсулот олиб кириш ҳуқуқига эга бўлди.
Россельхознадзор 13 январдан Ўзбекистондаги 10 корхонага Россия ҳудудига помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди.
Қайд этилишича, ушбу корхоналар маҳсулотларини карантин фитосанитар экспертизадан ўтказиш натижаларига асосан мазкур қарор қабул қилинган.
Қарор билан Бухородаги 8та ва Фарғонадаги 2та корхона Россияга маҳсулот олиб кириш ҳуқуқига эга бўлди.
2021 йил июлда Россельхознадзор Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир маҳсулотлари олиб кирилишига тақиқ қўйганди. Бунга маҳсулотларда вируслар аниқлангани сабаб бўлган.
Шу билан бирга, назорат органи талаби бажарилганидан сўнг чекловлар олиб ташланмоқда. 15 ноябрдан 6та, 29 декабрдан эса битта ишлаб чиқарувчи Россияга помидор ва қалампир экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025