Ўзбекистон | 11:35 / 14.01.2022
7230
1 дақиқада ўқилади
Тошкентдаги дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган дўконларнинг бирида юзага келган ёнғин бартараф этилди.
ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, 14 январь куни соат 09:02 да туманнинг Қорақамиш-3 даҳасидаги озиқ-овқат дўкони ёнаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:06 да етиб борган ва у соат 09:24 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.