Ўзбекистон | 19:31 / 16.01.2022
42215
1 дақиқада ўқилади

Тошлар орасидаги қишлоқ — Сангардак | Манзил 

Содда ва самимий инсонлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Манзил» лойиҳаси бу гал Сурхондарёнинг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак қишлоғига борди.

Тўғриси, қишлоқ биз кутгандан анча чиройли, одамлари меҳмондўст, кимни кўрманг, келинг, меҳмон қилай, дейди. Сангардакнинг олмаси ва ноки айниқса бир умрга ёдда қолди. Қишлоқда ҳаммада боғ бор. Қишлоқ жойлашуви, ҳавоси ва сувининг тозалигиданми, мевалари ҳам тилни ёрадиган даражада ширин экан.

Бу сафар жамоамизни тўй муносабати билан наҳорги ошга таклиф қилишди. Каналимиз кузатувчилари орасида наҳорги ошни соғинганлар топилса керак.

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал, дейишади-ку. Кўрсатув давомида тўй оши, ажойиб шаршара ва  ҳазилкаш отахонлар билан бўлган суҳбатдан баҳраманд бўлинг.

Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.

Мавзуга оид