Самарқандда 8 марта турли жиноятлар билан судланган шахс яна ўғрилик қилди
Самарқанд туманида 8 марта турли жиноятлар билан судланган шахс яна ўғрилик жиноятини содир этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 11 январ куни Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 11 январ куни ўзига тегишли бўлган машина ювиш шохобчасидан турли анжом ва ускуналар номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганини билдирган.
ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ўғриликни Самарқанд шаҳрида яшовчи Х. содир этгани аниқланган ва у қўлга олинган. Жабрланувчига ўғирланган ускуналар қайтариб олиб берилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:39 / 21.11.2024
СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024