Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда зилзила оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
Афғонистон ғарбидаги Бодғис вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Бахтар» давлат ахборот агентлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«Бугунги зилзила оқибатида Бодғис вилоятида 22 киши ҳалок бўлди ва 4 киши жароҳат олди. Қурбонларнинг аксарияти Кадис уездида яшаган», дейилади хабарда.
Расмийлар қурбонлар сони ошиши мумкинлигини истисно этмаган.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, ушбу ҳудудда 17 январь куни маҳаллий вақт билан соат 16:10да 5,6 балли ер ости силкинишлари кузатилган. Зилзила эпимаркази Қалъайи-Нав шаҳридан 40 километр шарқда, Бодғис вилоятининг маъмурий маркази ва Туркманистондан 70 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила 10 километр чуқурликда қайд этилган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025