Ўзбекистон | 17:56 / 18.01.2022
7807
1 дақиқада ўқилади
«Ўзгидромет» Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик бўлишидан огоҳлантирди
«Ўзгидромет» 19 январь куни Қамчиқ довони йўлида ҳайдовчилар учун ноқулай об-ҳаво юзага келиши мумкинлиги сабабли огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, шу куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида қор кўринишида ёғингарчилик, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши кутилмоқда.
Шунингдек, шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Аввалроқ «Ўзгидромет» республиканинг тоғли ҳудудларида 19 январгача қор кўчиши хавфи мавжудлигидан огоҳлантирганди.