Жамият | 14:28 / 19.01.2022
6980
2 дақиқада ўқилади

“Болам буткул фалаж бўлиб қолишидан қўрқаман”: хасталикдан боши хам қизга кўмак зарур

Сирдарё вилоятининг Музработ туманидан таҳририятимизга мадад истаб ташриф буюрган Зулфия Норқулованинг қизи Гулирўзага сколиоз ташхиси қўйилган.

Қўли калталик билан кун кечирадиган оиланинг бошига бу катта мусибат бўлди. Гулирўза улғайгани сайин унда умуртқа поғонасининг қийшайиши яққол сезила бошлади. Охир-оқибатда юра олмай қолган қизни даволатиш учун шифокорларга мурожаат қилишганда бу дардга фақат жарроҳлик амалиёти орқали даво топиш мумкинлиги айтилган. Афсуски барча тайёргарлик кўрилиб, операция ўтказиладиган кун ҳам белгиланганда шифохона харажатлари учун қилинадиган тўловга пул топилмай амалиёт кечиктирилди.

“Қизим баъзида бели оғриб, юра олмай қолади. Дарсларда ҳам кўп ўтиролмайди. Уни вақтида даволатмасак, оёқ-қўли ишламасдан фалаж бўлиб қолиши мумкинлигини айтишди. Шундан қўрққанимиздан даволатиш учун имкон қадар ҳаракат қиляпмиз.

Тун-у кун хаёлим қизимни соғайиши учун имкон ахтариш билан банд бўлади. Вақтида билиб, олдини олмаганим учун ўзимни ўзим ёмон кўриб кетаман баъзида. Боламни асраб қололмасликдан қўрқаман. Етишмовчилик энг қийин нарса экан”, – дея йиғлайди қизининг дарди билан яшаётган она.

Гулирўза шу нуқсони сабаб ўз тенгдошларига қўшилишга ийманади. Унга қараб туриб қизнинг қалбида кечаётган оғриқлар тан оғриқларидан-да кучлироқ, азоблироқ эканлигини пайқаш қийин эмас.

Оила бошлиғи тракторчи, айни пайтда эса мавсумий ишлар билан шуғулланиб фарзанди тузалиши учун имкон ахтармоқда. Оиланинг дарди енгиллашишига кўмак беришни, бир фарзанднинг тўшакка михланиб қолишининг олдини олишни истаганлар учун биз ҳам дуодамиз.

Гулирўза Тўрабоевага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 1402 9192 7011 онаси Зулфия Норқулова номида

Виза: 4073 4200 3494 0621 таниши Зуҳра Қўчқорова номида

Мавзуга оид