Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олти йил давомида биринчи марта Туркия ва Арманистон ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади
Pegasus Airlines ва FlyOne Armenia авиакомпаниялари Истанбул ва Ереван ўртасида ҳафтада уч мартадан рейсларни амалга оширади.
Туркия ва Арманистон 2 февралдан бошлаб ўзаро авиақатновларни тиклайди, деб хабар берди Hürriyet газетаси Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлигига таяниб.
Маълум қилинишича, Туркиянинг Pegasus Airlines авиакомпанияси ҳафтада уч марта Истанбулдан Ереванга рейсларни амалга оширади. Арманистоннинг FlyOne Armenia авиакомпанияси ҳам ҳафтада уч марта Еревандан Истанбулга қатновларни йўлга қўяди.
Ереван — Истанбул йўналиши бўйича мунтазам рейс 1995 йилда очилган, аммо 2016 йилда Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашганидан сўнг парвозлар тўхтатилганди.
Ўтган йил декабрда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Туркия ва Арманистон чартер рейсларини тиклашини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025