Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Афғонистоннинг аввалги ҳукуматини дунёдаги энг коррупциялашган ҳукумат деб атади
Таъкидланишича, охирги 20 йил давомида мамлакат иқтисодиёти "хорижий ёрдам ҳисобига тирик турган", ҳукумат харажатларининг 75 фоизи "ташқаридан молиялаштириш ҳисобига қопланган".
Афғонистоннинг собиқ ҳукумати "дунёдаги энг коррупциялашган" ҳукумат эди. Толибон ҳукумати раиси Муҳаммад Ҳасан Охунд Кобулда ўтаётган иқтисодиёт бўйича анжуманда ана шундай фикр билдирди.
"Афғонистоннинг собиқ ҳукумати "дунёдаги энг коррупциялашган" ҳукумат эди, собиқ президент Ашраф Ғани эса дунёдаги энг коррупционер иккинчи одам бўлганди, аммо жаҳон уни ва унинг ҳукуматини ҳимоя қилди", - деди Охунд.
У ноқонуний равишда бойлик орттириш бўйича биринчи ўринда ким туришига аниқлик киритмади.
"Энди Афғонистонда коррупцияга барҳам берилган вақтда дунё Афғонистонни тан олмаётганининг сабаби нимада?" – деган саволни берди Афғонистон ҳукумати расмийси.
Унинг сўзларига кўра, охирги 20 йил давомида мамлакат иқтисодиёти "хорижий ёрдам ҳисобига тирик турган", ҳукумат харажатларининг 75 фоизи "ташқаридан молиялаштириш ҳисобига қопланган".
"Бу ёрдам самарасиз бўлди ва коррупцияни вужудга келтирди. Хорижий ёрдамнинг маълум бир қисмигина фойда келтирди, маблағнинг катта қисми турли лойиҳаларни амалга ошириш баҳонасида четга олиб чиқиб кетилди", - деб таъкидлади Охунд.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025