Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев миллий гвардия қўмондони ва мудофаа вазирини тайинлади
5 январ куни Асқар Мамин бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиқарилганди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Руслан Жаксиликовни мамлакат мудофаа вазири этиб тайинлади.
Бунга қадар Жаксиликов ички ишлар вазирининг ўринбосари – миллий гвардия бош қўмондони лавозимида фаолият олиб бораётганди.
Шунингдек, Қозоғистон президенти Еркин Ботакановни миллий гвардия бош қўмондони этиб тайинлади. Бунга қадар Ботаканов миллий гвардия бош қўмондонининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 5 январ куни Қозоғистонни қамраб олган оммавий намойишлар фонида Қосим-Жўмарт Тўқаев Асқар Мамин бошчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқарганди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025