Жамият | 20:00 / 19.01.2022
11994
3 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг таълим сифати даражаси халқаро даражада эътироф этилди

Фото: Ёджу техника институти

Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти биринчилардан бўлиб KAZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди.

KAZSEE Аккредитацион кенгашининг хулосасига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Муҳандислик мактаби таркибига кирувчи «Архитектура ва шаҳарсозлик», «Муқобил энергия», «Қурилиш», «Ахборот тизимлар муҳандислиги», «Лифт муҳандислиги» йўналишлари аккредитациядан ўтказилди.

Замонавий (элита) таълим ассоциацияси KAZSEE агентлиги муҳандислик дастури бўйича ENQA (The European Association for Quality Assurance in Higher Education) ва FEANI (European Federation of National Engineering Associations) тармоқларининг расмий аъзоси ҳисобланади.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг муҳандислик йўналишлари KAZSEE агентлигининг Президенти тавсияси ҳамда институтга аудиторлик текшируви билан ташриф буюрган экспертлар гуруҳи хулосаси асосида халқаро аккредитациядан ўтказилди.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг Бизнес ва Таълим мактаблари таркибига кирувчи «Бизнесни бошқариш», «Туризм», «Мактабгача таълим» «Бошланғич таълим» йўналишлари IQAA (Independent Agency for Quality Assurance in Education) мустақил аккредитация агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди.

IQAA агентлиги Олий таълим сифатини таъминлаш агентликларининг халқаро тармоғи (INQAAHE), Олий таълим сифатини таъминлаш бўйича Европа ассоциацияси (ENQA), Таълим сифатини таъминлаш бўйича Осиё-Тинч океани тармоғи (APQN) каби халқаро тармоқларнинг аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, Марказий ва Шарқий Европа олий таълим соҳасида сифатни таъминлаш агентликлари тармоғи (CEENQA), Халқаро сифат гуруҳи CHEA (CIQG) тадбирларда фаол иштирок этади.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти томонидан халқаро аккредитацияни қўлга киритилиши институт жамоаси учун халқаро таълим майдонида кўпгина имкониятларни кенгайтиради. Хусусан, таълим дастурларини дунё ҳамжамияти томонидан тан олиниши, хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш, таълим жараёнларининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш, битирувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш.

Телефон : +998 78 129 40 40

Сайт : www.ytit.uz

Телеграм : t.me/yodju

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид