Ўзбекистон | 09:25 / 20.01.2022
4561
1 дақиқада ўқилади

Жуманов ўрнига Данияров: Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари ўзгарди

Абатбай Данияров / Фото: Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати

Данияров Абатбай Сапарбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Абатбай Данияров тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун, Абатбай Данияров Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг энг ёш аъзоларидан бири ҳисобланади. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

Муратбай Жуманов

Данияровгача Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариевнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида Муратбай Жуманов ишлаб келаётганди. Унинг келгуси фаолияти ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмади.

Мавзуга оид