Ўзбекистон | 14:06 / 21.01.2022
2348
1 дақиқада ўқилади

Боғотда тадбиркордан 45 минг доллар ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Хоразм вилояти, Боғот туманида 10 миллиард сўм кредит ажратилиши учун ёрдам бериш эвазига 45 минг доллар талаб қилган фирибгарлар ушланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Жумладан, С.И. ва Р.Д. олдиндан тил бириктириб, «Б.Қ.» МЧЖ раҳбарининг юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 10 млрд сўм кредит маблағини банк муассасасида ишловчи таниши орқали ажратилишида ёрдам бериш эвазига 45 минг доллар талаб қилиб, шундан 15 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид