Ўзбекистон | 10:59 / 21.01.2022
1513
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда қўшнисининг уйидан турли буюмларни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Жиззах шаҳрида қўшнисининг уйидан турли буюмларни ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Гумондор процессуал тартибда ушланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

2022 йилнинг 17 январь куни Жиззах шаҳрида яшовчи 66 ёшли Қ.Қ. шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У аризасида жорий йил 2 январдан 16 январ кунигача Жиззах шаҳри Маданият маҳалласида жойлашган яшаш уйидан номаълум шахслар 1,2 миллион сўмлик Roison телевизорини, 400 минг сўмлик Vitek микротўлқинли иситкичини ҳамда 600 минг сўмлик Vitek электр иситкични ўғирлаб кетганини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам бир неча маротаба судланган, жабрланувчи билан бир кўчада яшаб келаётган 38 ёшли С.Р. содир этгани аниқланиб, ундан фуқаро Қ.Қ.га тегишли бўлган Roison телевизори, Vitek микротўлқинли иситкич холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. С.Р. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид