Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладешлик ва навоийлик тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик йўлга қўйилиши мумкин
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Бангладеш Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Жаҳонгир Аълам бошчилигидаги ушбу мамлакат делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда вилоят раҳбари меҳмонларни ҳудуднинг иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари, инфратузилма ва логистика шароитлари билан таништирган. Узоқ ва яқин хорижий давлатлар, хусусан Бангладеш Республикаси билан савдо-иқтисодий ва маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш учун вилоятда барча асослар етарли экани таъкидланган.
Элчи Муҳаммад Жаҳонгир Аълам Навоий вилояти билан Бангладеш давлати ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доираларини кенгайтириш, жумладан, мева-сабзавот, тўқимачилик, фармацевтика соҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари билан қизиқди ҳамда бу борадаги алоқаларни жадаллаштириш учун хизмат қилишга тайёр эканлигини билдирган. Музокаралар якунида бангладешлик ва навоийлик тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бунинг учун улар иштирокида бизнес форум ва ишбилармонлик учрашувларини ташкил этишга келишиб олинган.
Мавзуга оид
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025