Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрон ҳисоб-фактуралардаги маълумотлар автоматик шакллантирилади
Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш ва маълумотларни бир марта киритиш орқали электрон ҳисоб-фактуралардаги маълумотларни автоматик шакллантириш мақсадида, 2022 йил 24 январдан қуйидаги ҳужжат турларида ихтиёрий равишда МХИК кодларини акс эттириш имконияти қўшилди:
- ишончнома;
- товар-транспорт юкхати;
- далолатнома (бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар тўғрисида).
Давлат солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, ишончнома расмийлаштиришда МХИКлардан фойдаланиш ихтиёрий.

Агар ЭҲФни автоматик равишда яратиш зарур бўлса, ишончномада МХИК кўрсатилади.
МХИК билан ишончнома шакллантирилгандан сўнг, контрагент қуйидаги амаллар кетма-кетлигини бажаради:
“Қабул қилинганлар” бўлимидан ➡️“Ишончномалар”га кирилади, ➡ “Сизнинг имзонгизни кутмоқда” бўлими танланади ва у ерда ➡ “Қабул қилиш ва ЭҲФ яратиш” тугмаси босилади.


Норуда фойдали қазилмаларни реализация қилувчилар автоматик тарзда ЭҲФ шалклантириш учун товар-транспорт юкхати (ТТЙ)да МХИК кўрсатиши шарт ҳисобланади. Агар товар-транспорт юкхати МХИК билан шакллантирилган бўлса, ЭҲФ яратишда товар-транспорт юкхати ID-коди кўрсатилиши керак.

Бошқа ҳолларда товар-транспорт юкхатини шакллантиришда МХИК кўрсатилиши шарт эмас.
Далолатнома (бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар тўғрисида) шакллантиришда ҳам МХИКдан фойдаланиш ихтиёрий, дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
17:49 / 19.08.2022
Тадбиркор ва Қудбиев баҳси: маркетплейс билан ишлайдиган тадбиркор бюрократиядан қийналаётганини айтди
12:36 / 01.07.2022
Бекор бўлаётган имтиёзлар, янги субсидиялар – 1 июлдан солиқ маъмурчилигида нималар ўзгарди?
12:55 / 18.05.2022
“Жазолайвериш билан натижа бўлмайди” — эксперт чеклар можароси ҳақида
13:34 / 29.04.2022