Ўзбекистон | 23:38 / 25.01.2022
3195
1 дақиқада ўқилади

ОТМ, лицей ва коллежларда электр энергияси узилиши сабаб қолдирилган имтиҳонлар бошқа куни ўтказилади

Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида 25 январь куни электр энергияси таъминоти узилишлар кузатилгани сабаб олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида дарс машғулотлари ва якуний имтиҳонлар ўтказилмай қолди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 25 январь куни олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда режалаштирилиб, электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабаб ўтказилмаган дарс машғулотлари, якуний имтиҳонлар ҳар бир таълим муассасасининг қўшимча ишлаб чиқилган режа-графиклари асосида ўтказилади.

Бу орқали одатий дарс режаларига етказиб олинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид