Ўзбекистон | 17:34 / 25.01.2022
12874
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метроси бекатлари орасида қолиб кетган 415 йўловчи олиб чиқилди

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 25 январь куни соат 11:00 ларда электр энергияси таъминоти узилгани сабаб Тошкент метрополитени фаолияти вақтинча тўхтаганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги метро вагонлари ичида қолиб кетган фуқаролар олиб чиқилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, «Тошкентметрополитени»нинг «Машинасозлар» (135 нафар), «Бодомзор-Минор» (70 нафар) ва «Амир Темур» (210 нафар) бекатлари оралиғида (вагонлар ичида) қолиб кетган жами 415 нафар йўловчи олиб чиқилган.

Шунингдек, соат 12:10 да Наманган вилояти Поп тумани 114-116-километрларида юк поезди тўхтаб қолганлиги учун 83-километрда йўловчи поезд вақтинчалик тўхтатилган. Юк поездини захира йўлга олиб қўйиш учун тепловоз ва Қамчиқ МҚЁҚБдан махсус техникаларда қутқарувчилар жалб этилган.

Мавзуга оид