Ўзбекистон | 15:29 / 25.01.2022
8435
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги ташкилотларга ходимларга ишдан эртароқ жавоб бериш тавсия этилди

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига мурожаат билан чиқиб, ходимларига навбати билан уйга жавоб беришларини сўради.

Ҳокимлик матбуот хизмати шаҳар кўчаларидаги светофорлар ишида носозликлар кузатилаётгани таъкидлаган.

«Бугун, 25 январь куни шаҳримизда кузатилган электр таъминотидаги узилишлар натижасида Тошкент метрополитени ўз фаолиятини қисқа муддатга тўхтатди, шунингдек, шаҳар кўчаларидаги светофорлар ишида носозликлар кузатилмоқда. 

Ҳозирда юқоридаги носозликларни бартараф этишга барча кучлар сафарбар этилган. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Вазиятлар марказида тун-у кун ишлайдиган махсус тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган.

Шу сабабли бир вақтнинг ўзида катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида корхонангизда фаолият юритаётган ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида жавоб беришингизни тавсия қиламиз. Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларидан вужудга келган вазият учун узр сўраймиз ва вазиятни тўғри қабул қилишингизга умид қиламиз», дейилади мурожаатда.

Мавзуга оид