Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда метро бекатлари бўйлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкент шаҳрида Буюк ипак йўли—Олмазор метро йўналишлари бўйлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилади.
Тошкентда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилаётгани боис 25 январь куни пойтахт метрополитенининг айрим йўналишлари бўйлаб автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.
Маълум қилинишича, «Тошшаҳартрансхизмат» таркибидаги MAN RR3 (сайёҳлик) русумли автобуслар ажратилган бўлиб, улар Буюк ипак йўли ва Олмазор йўналиши бўйича метрополитеннинг барча станцияларида тўхтаб ўтиш асосида йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатади.
25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Тошкент метрополитени фаолияти ҳам тўхтаган, Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикиб етиб бориши айтилмоқда.
Мавзуга оид
16:08 / 28.03.2025
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг собиқ раҳбари ва 20 кишига суд ҳукми ўқилди
18:27 / 15.01.2025
“Инфокиоскларнинг қайтим бермаслик масаласини ечиш имконсиз” — “Тошшаҳартрансхизмат” раиси ўринбосари
15:22 / 15.01.2025
“Автобусга чипта хариди учун янги инфокиосклар тадбиркорлар томонидан ўрнатилади” – Тошшаҳартрансхизмат
18:17 / 22.11.2024