Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Марказий Осиё давлатларига 500 миллион доллар беғараз ёрдам бермоқчи
Хитой яқин уч йил ичида Марказий Осиё давлатларига 500 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам ҳамда турли соҳа ходимлари малака ошириши учун 5 минг кишилик квота ажратади. Бу ҳақда ХХР раиси Си Жинпинг «Марказий Осиё – Хитой» саммитидаги нутқида айтиб ўтган.
«Яқин 3 йилда Марказий Осиё давлатларига ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун 500 миллион АҚШ доллари миқдорида беғараз ёрдам ҳамда соғлиқни сақлаш, қашшоқликни қисқартириш ва қишлоқ жойларда аҳоли фаровонлигини ошириш, ахборот технологияларни ривожлантириш учун 5 минг кишилик квоталар ажратилишини эълон қиламан», деган Хитой раиси.
Эслатиб ўтамиз, бугун 25 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг ташаббуси билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида иштирок этди.
Тадбирда, шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
13:59 / 24.05.2025
Мерц Сини Украинада ўт очишни тўхтатишга ёрдам беришга чақирди
16:53 / 09.05.2025