Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонада газ ҳиди йўқлигига амин бўлмагунча, электр жиҳозларини ёқманг — “Ҳудудгазтаъминот”
Компания икки контурли иситиш қозонларидан фойдаланишда ҳушёрроқ бўлишга чақирди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ республикада электр энергияси билан боғлиқ узилишлар боис табиий газ истеъмолчиларига мурожаат билан чиқди.
“Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!
Республикамиз бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Шу сабабли хонадонингиздаги газ жиҳозларига янада эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз.
Хонага кирганингизда газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилмагунча, электр жиҳозларини ёқманг.
Кўп қаватли уйларда ўрнатилган замонавий электр жиҳозларидан, икки контурли иситиш қозонларидан фойдаланишда ҳушёрроқ бўлишингизни илтимос қиламиз.
Агар газ иситиш қозонингиз ертўлада жойлашган бўлса, албатта, уни қайта кўздан кечирган ҳолда фойдаланинг.
Агар хонадонингиздаги газ жиҳозларидан газ сизиб чиқиш ҳолатини сезсангиз, зудлик билан хоналарни шамоллатиш чораларини кўринг ва 104 авария диспетчерлик хизматига мурожаат қилинг”, – дейилади расмий ахборотда.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025