Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1992 йили Сурхондарёда майиз орасига яширилган 13 тонна “гашиш” аниқлангани маълум қилинди
Бугун, 26 январ Давлат божхона қўмитаси ходимлари ўзининг касб байрамларини нишонламоқда.
Шу муносабат билан қўмита ахборот хизмати 1993 йилда йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаси ушланганига доир маълумотларни эълон қилди.
1992-94 йилларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Холдор Шеровнинг шахсий архивидан фойдаланилган лавҳада айтилишича, 1992 йил 8 октябрда майиз ортилган вагонга 13 тоннадан ортиқ “гашиш” гиёҳвандлик моддаси 19 тонна майиз қутилари орасига яширилган бўлган.
Бу ўша вақтлар қора бозордаги нархи билан ҳисобланганда 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
1993 йил 16 февралда эса, ёнғоқ юкланган 2та йўл контейнерда 1167 кг гиёҳванд модда яширилгани фош қилинган.
Мавзуга оид

11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди

09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди

16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди

08:56 / 19.05.2025