Ўзбекистон | 11:14 / 26.01.2022
2067
1 дақиқада ўқилади

Андижонда Damas ёниб кетди

Фото: ЙҲХХ

Андижон вилояти Хўжаобод туманида двигател қисмида қисқа туташув сабаб Damas ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХХ бошқармаси хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 26 январь куни соат 09:20 ларда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 450-километрида ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган А.М. "Damas" русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтида, транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлиб, ҳайдовчи автомобилни зудлик билан тўхтатган. Қисқа туташув ортидан ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид