Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда газ заправкалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди
Бугун, 26 январдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади. Бу ҳақда АОКАда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, бугун соат 09:30 ҳолатига кўра, республикада электр энергияси таъминоти 70 фоизга тикланган. Бунда, биринчи навбатда аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси билан таъминланган.
“Шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.
Шу сабабли, иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда”, дейилади маълумотда.
Билдирилишича, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда иссиқлик электр станциялари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилади.
Шу муносабат билан, бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади. Шу билан биргаликда, бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
“Ушбу амалга оширилаётган чора-тадбирлардан асосий мақсад – биринчи навбатда аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
20:40 / 12.05.2025