Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика вазирлиги хонадонлардаги ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўради
Умумтизимда кузатилган йирик носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, республиканинг ягона электр тармоғига қувват узатиш бошланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, юзага келган носозликлар сабабли мамлакатдаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.
“Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, ҳозирги вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб республиканинг айрим ҳудудларида навбатма-навбат электр энергияси етказиб берилмоқда. Энерготизимда кузатилган носозликлар сабабли юзага келган муаммоларни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилмоқда.
“Энергетиклар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, сиздан энергия қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни ва хонадонингизда ортиқча электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўраймиз. Бу саъй-ҳаракатлар кўпроқ истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради”, дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
13:56 / 02.05.2025
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
11:55 / 28.04.2025