Ўзбекистон | 14:10 / 26.01.2022
10190
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда уч фуқарони Мексикадан АҚШга ўтказиб беришни ваъда қилган шахс 60 минг доллар билан ушланди

Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани Шалгамон маҳалласида яшовчи 48 ёшли С.Д. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Фото: Тергов департаменти

У 31 ёшли Д.А. уни, 38 ёшли дугонаси У.Н.ни ҳамда 40 ёшли таниши Д.Ф.ни ноқонуний йўллар билан Мексика давлати орқали АҚШ ҳудудига ўтказиб беришини айтиб, ҳар бири учун 20 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 60 000 АҚШ доллари эвазига ушбу ҳаракатларни амалга ошириб беришини ваъда қилганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ушбу мурожаат юзасидан, 2022 йил 24 январь куни соат 17:00 ларда Самарқанд шаҳар Университет хиёбони кўчасида жойлашган “Zilol Baxt” меҳмонхонаси олдида Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ УЖҚКБ ва ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир жараёнида, фуқаро Д.А. С.Д.дан фирибгарлик йўли билан 60 000 АҚШ долларини қонунга хилоф равишда қўлга киритган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ҳодиса жойида ушланиб, ундан 60 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид