Ўзбекистон | 12:23 / 27.01.2022
1171
1 дақиқада ўқилади

Андижонда фуқарога кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бермоқчи бўлган мутахассис ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

У юқори лавозимдаги танишлари орқали хонадон кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига фуқародан пул талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” агентлиги Андижон туман филиали мутахассиси Б.Қ. фуқаро М.нинг яшаш хонадонининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қарор чиқартириб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид