Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги иситиш тизими яхши ишламаётганига изоҳ берди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкентдаги уйларда батареялар ҳалигача совуқлигини тушунтирди.
“Аҳолидан жойлардаги қозонхоналарнинг хонадонларга меъёрида иссиқлик етказиб бермаётгани бўйича бўлаётган мурожаатлар хусусида шуни маълум қиламизки, ҳозирги вақтда, мисол учун Тошкент шаҳрини оладиган бўлсак, мавжуд барча қозонхоналар ишга туширилган.
Аммо, хабар берилганидек, газ босимининг пастлиги боис қозонхоналар етарли иссиқликни хонадонларга бера олмаяпти. Истеъмолчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, ҳозирда қозонхоналардаги табиий газ босимини кўтариш бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 25 январ куни 3−4 соат ичида Тошкент шаҳридаги марказий иситиш қозонхоналар тўлиқ ишлай бошлаши ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
07:30
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
18:58 / 19.09.2024