Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида газ заправкалар фаолиятига яна рухсат берилди. Истисно - тўртта ҳудуд
Бугун, 27 январь куни эрталаб соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари ишлай бошлайди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, айни дамда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бундан мустасно бўлиб, ушбу ҳудудларда газ таъминотининг иш режимини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
“Эртага эрталабдан бошлаб республикамиздаги барча газ тўлдириш шохобчалари иш фаолиятини тиклаш режалаштирилмоқда”, дейилади вазирлик маълумотида.
Аввалроқ, Ўзбекистонда газ заправкалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилганди.
Шу билан биргаликда, бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши айтилганди.
Мавзуга оид
10:39 / 18.11.2024
Метан заправкада 10 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
10:50 / 29.10.2024