«Ўзгидромет» чанг бўрони тўғрисида огоҳлантириш билан чиқди
Жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Ҳарорат ва атмосфера босимининг нисбатан градиентлари вужудга келиши кутилмоқда. Шунинг ҳисобига Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг баъзи жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, натижада мазкур ҳудудда чанг бўрони ва ғуборлар кузатилиши мумкин.
28-29 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан, 28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 м/с гача, 28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, 29 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
28-29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.