Жамият | 17:55 / 27.01.2022
1437
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабзда фуқаронинг уйи ёниб кетди

Фото: Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги

Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 27 январ куни Шаҳрисабз шаҳри Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ҳақида Шаҳрисабз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 14:05да хабар берилган. Соат 14:11да ёнғин содир бўлаётган жойга иккита ўт ўчириш бўлинмаси етиб борган. Ёнғин соат 14:36да тўлиқ ўчирилган. Натижада ёнғин кенгайиб қўшни хонадонларга ўтиб кетишига йўл қўйилмаган.

Дастлабки суриштирувда ёнғин фуқаронинг эҳтиётсизлиги оқибатида келиб чиққани аниқланган.

Ёнғин оқибатида фуқаронинг яшаш уйига зарар етган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Мавзуга оид