Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ИИВ тинч аҳоли учун оммавий машғулотлар ўтказади
Украина ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятга тайёргарлик кўриш мақсадида тинч аҳоли учун оммавий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда идора сайтида маълум қилинган.
Машғулотлар мамлакатнинг турли ҳудудларида ташкиллаштирилади (айнан қаерларда эканига аниқлик киритилмаган).
Машғулотларга Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати, Миллий полиция, Миллий гвардия ва Украина давлат чегараси хизмати инструкторлари жалб этилган. Украина ИИВ раҳбари Денис Монастирскийнинг маълум қилишича, уларнинг барчаси хорижда таълим олиб қайтган — Буюк Британия, АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларда.
«Асосий эътибор [машғулотлар вақтида] хавфли портловчи моддалар билан ишлаш масаласига қаратилади», — деган вазир. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, машғулотлар чоғида аҳоли пунктларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш тизимлари фаолияти текширилади, жумладан огоҳлантириш, эвакуация ва ҳимоя иншоотларидан фойдаланиш тартиби.
Украина ИИВ машғулотлар қачон бошланиши ва қанча вақт давом этиши, унда қанча аҳоли қатнашишини маълум қилмаган.
- 24 январь куни Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши бош котиби Алексей Данилов Россия ҳужуми рўй берган тақдирда, украинлар огоҳлантириш тизими орқали хабардор қилиниши ҳақида айтганди. Шу билан бирга, у Россиянинг Украинага «кенг кўламли ҳужуми» рўй бериши ҳақиқатдан йироқ эканини қўшимча қилганди.
- Сўнгги ҳафтада Украина президенти Владимир Зеленский эҳтимолий босқин юзасидан икки бор халққа мурожаат қилди. У украинларни ваҳимага тушмасликка, «банк ҳисобларидан пулларни ечиб олмаслик, нарсаларни йиғиштирмаслик, яқинларга фейклар ва даҳшатли сценарийлар асосидаги тўқималар жўнатмаслик»ка чақирганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025