Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик газ шохобчаларидаги чекловлар сабаб ҳайдовчилардан бензиндан фойдаланиб туришни сўради
Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги газ таъминоти бўйича навбатдаги маълумотни тақдим этди.
Қайд этилишича, айни пайтда Фарғона водийсига газ таъминотини нормаллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларни яқин вақт ичида якунлаш режалаштирилган.
27 январь, эрталаб соат 09:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари одатий иш режимида ишлай бошлади. Ҳозирда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида газ босими меъёри пастлиги боис ушбу вилоятлардаги газ қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди.
«Автомобиль ҳайдовчиларига ушбу вазиятни тушунганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва иложи бўлса, зарур ҳолларда муқобил ёнилғи тури — Аи-80 бензини ёки бошқа маркалардан фойдаланиб туришларини сўраймиз.
Эртага эрталабдан бошлаб республикадаги барча газ қуйиш шохобчалари одатий иш режимида ишлай бошлайди», — дейилади вазирлик баёнотида.
Мавзуга оид
18:55 / 01.04.2025
Шовотда бензин цистернасига тушган йигит заҳарланиб вафот этди
21:05 / 27.03.2025
Бухоро нефт заводи жаримага тортилган. Рақобат қўмитаси тафсилотларни очиқламади
13:23 / 10.03.2025
430 тонна Аи-80 бензинини ноқонуний равишда сотиб юборган МЧЖ аниқланди
23:00 / 05.03.2025