Ўзбекистон | 15:48 / 28.01.2022
11188
1 дақиқада ўқилади

Қай бирига амал қилинади: светофор ёки йўл белгиси? Мураккаб чорраҳадаги ҳаракатланиш таҳлил қилинди

Мутахассис Камолон кўприги остидаги чорраҳада автомобиллар ҳаракатланиши бўйича фикрларини билдирди.

Сенат экспертлар кенгаши аъзоси Носиржон Зокиров Тошкентдаги мураккаб чорраҳалардан бири ҳисобланувчи Бунёдкор шоҳкўчаси, Байналмилал ва Сеул кўчалари чорраҳасида автомобиллар ҳаракатини изоҳлади.

Ушбу чорраҳа автомобиллар ҳаракатланиши Тошкентнинг Бўзсув канали устига қурилган 2та кўприк орқали амалга оширилади. Ҳафтанинг иш кунлари эрталаб ва кечки тирбандлик вақтлари ҳайдовчилар учун энг ноқулай вақт ҳисобланади.

Мутахассиснинг фикрича, тирбандликлар йўл белгиларининг нотўғри ўрнатилгани билан боғлиқ. У автомобил ҳаракатини ташкил этишга масъуллар ушбу чорраҳани қунт билан ўрганиб, унга янгилик киритиш ва шу орқали тирбандликларга барҳам бериш чораларини кўриши лозимлигини айтади.

Толиб Раҳматов
Муаллиф Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид