Ўзбекистон | 09:18 / 28.01.2022
1659
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда МИБ бошқармаси томонидан 34 та хизмат текшируви ўтказилиб, 17 нафар ходимга интизомий жазо берилгани маълум қилинди

МИБ Сурхондарё бошқармаси томонидан 34 та хизмат текшируви ўтказилиб, 17 нафар ходимга интизомий жазо чоралари қўлланган. Бу ҳақда 27 январ куни МИБ вилоят бошқармаси томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Фото: МИБ

Маълум қилинишича, МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларига жами 15 нафар тезкор ходим хизматга қабул қилинган. Шу даврда 13 нафар тезкор ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, бюро органлари тизимидан бўшатилган.

Хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган ва “Касб одобномаси” талабларига риоя қилмаган жами 73 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган. Ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган 125 нафар ходимнинг 2 нафари Бош прокурор томонидан, 36 нафари Бюро директори томонидан ҳамда 87 нафари бошқарма бошлиғи томонидан рағбатлантирилган.

2021 йилда 97 нафар ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 34 та хизмат текширувлари ўтказилган. Текширувлар натижасига кўра, 69 нафар ходим ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан қараб, "Касб одобномаси" талабларига риоя қилмагани ва ножўя хатти-ҳаракатлар содир этгани аниқланган.

Шундан 17 нафар ходимга ҳайфсан ва жарима интизомий жазолари қўлланган, 3 нафари лавозимидан озод этилган. 2 нафари бюро органларидан бўшатилган, 9 нафар ходим аввалги жазоси билан чегараланган, 38 нафари огоҳлантирилган.

Мавзуга оид