Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими тизимидаги барча мактабларга оид маълумотлар ягона платформага бирлаштирилади
Халқ таълими тизимидаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактабини ERP’га улаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Шундан сўнг мактабларда ишлайдиган 700 мингдан ортиқ ходим ва 6,2 млн нафардан зиёд ўқувчига оид маълумотларнинг ягона платформа орқали онлайн юритилиши тўлиқ йўлга қўйилади.
Халқ таълими тизимида маълумотлар алмашувини автоматлаштириш ва бошқариш мақсадида ягона дастурий комплекс — ERP ахборот тизими ишлаб чиқилиб, амалда кенг жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги.
Enterprise Resource Planning – ташкилот ёки муассасанинг мавжуд бўлган ресурслари ҳамда жараёнларни режалаштириш ва бошқариш деган маънони англатади.
Халқ таълими тизимида бу тизим амалдаги жараёнларни автоматлаштириш, ҳужжат алмашинувларини электронлаштириш, тизим ходимларига рақамлаштириш орқали қатор енгилликлар яратиш, давлат бюджет маблағлари ортиқча сарфланишининг олдини олиш, инсон омилини камайтириш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда маълумот алмашинувида шаффофликни таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Вазирликка кўра, ERP платформаси 1-синфга қабул жараёнида ўқувчилар рўйхатини электрон шакллантириш, ўқув соатларини белгилаш, педагогларга соат бириктириш, малака тоифаларини мониторинг қилиш, ходимларга иш ҳақини белгилаш, табель ҳисобини олиб бориш каби бир қатор қулайликларни тақдим этади. ERP тизими бошқа вазирлик ва давлат идораларининг ахборот тизимлари ҳамда маълумот базалари билан ҳам интеграция қилинади.
Мавзуга оид
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022
Нега ХТВ дарсликлар ижарасини бепул қилишни аввалроқ таклиф қилмаган? Вазир ўринбосари изоҳи
19:28 / 07.09.2022