Ўзбекистон | 10:29 / 30.01.2022
8253
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ҳолатлар яна камая бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 1104 кишида касаллик аниқлангани, 242 нафар бемор тузалгани, 3 киши вафот этгани тўғрисида хабар берди.

«2022 йил 29 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 221919 (+1104) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Кунлик ҳолатлар кетма-кет учинчи кун камайди - 27 январь куни 1186та, 28 январь куни 1152та янги ҳолат аниқланганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 67 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 30 нафари Андижон вилоятида,
  • 47 нафари Бухоро вилоятида,
  • 34 нафари Жиззах вилоятида,
  • 30 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 59 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 39 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 116 нафари Фарғона вилоятида,
  • 52 нафари Хоразм вилоятида,
  • 102 нафари Тошкент вилоятида,
  • 453 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 51 нафар,
  • Навоий вилоятида 15 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 13 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 4 нафар,
  • Сурхондарё  вилоятида 7 нафар,
  • Фарғона вилоятида 9 нафар,
  • Хоразм вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 71 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 67 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 210022 (+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, коронавирусга чалинган беморлардан 3 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1561 нафарни ташкил қилди.

Вазирлик сўнгги бир кунда яна 217 кишида пневмония аниқлангани ҳақида хабар қилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид