Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда бир кунда 120 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди — бу мутлақ рекорд
Россияда сўнгги бир кун давомида 121 228 кишида коронавирус тасдиқланди. Коронавирусга қарши кураш бўйича федерал тезкор штаб маълумотига кўра, бу пандемия бошидан буён кунлик касалланишлар сони бўйича максимал кўрсаткич қайд этилди.
29 январь куни 9,8 минг киши коронавирус билан касалхонага ётқизилган (бу бир кун олдингидан 32 фоизга камроқ), 617 нафар бемор вафот этган (бир кун олдин 668 ўлим қайд этилганди). Энг кўп касалланиш ҳолатлари Москва (+24 030), Санкт-Петербург (+17 833) ва Москва областида (+11 434) қайд этилган.
Оператив штаб маълумотларига кўра, Россияда сўнгги 24 соат ичида 28 944 киши касалликдан соғайган, пандемия бошидан буён — 10 218 151 киши.
Пандемия бошидан бери штаб ушбу касалликка чалиниш бўйича 117 миллиондан ортиқ ҳолатни рўйхатга олган, жами 330 мингдан ортиқ киши инфекция қурбони бўлган.
Россияда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 21 январдан буён тинимсиз рекорд ўрнатмоқда. 29 январь куни мамлакатда 113 122 кишида коронавирус аниқлангани хабар қилинганди - кунлик ҳолатлар илк бор 100 мингдан ошганди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022