Ўзбекистон | 12:32 / 31.01.2022
2839
1 дақиқада ўқилади

2026 йилгача талабаларни ётоқхона билан таъминлаш даражаси 60 фоиздан оширилади

2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида қарийб 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш белгиланди.

Фото: U-Report

Стратегияга кўра, талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этишда лойиҳаларни молиялаштиришнинг мақбул усуллари йўлга қўйилади. 

2022 йилда 18 800 ўринли 47 та талабалар турар жойларини, 2026 йилга қадар 72 400 ўринли 181 та талабалар турар жойларини барпо этиш натижасида талабаларни ётоқхона билан таъминлаш даражаси 60 фоиздан оширилади.

2021 йилнинг май ойига қадар Ўзбекистонда 58 минг ўринга эга 58 та ётоқхона мавжуд бўлиб, талабалар турар жойларига эҳтиёж 28 фоизга қондирилган. Бу – жами 149 минг талабадан 58 минг талаба ётоқхона билан таъминланганини англатади. 2021/2022 ўқув йилидан ётоқхоналарда 2 қаватли ётоқ ўринлар жойлаштириш билан мавжуд 58 минг ўринга яна 37 мингта ўрин қўшилди

Зилола Ғайбуллаева
Тайёрлаган Зилола Ғайбуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид