Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5,5 млрд сўм. 280 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига етадиган табиий газ ўғирланган
215та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 4 млн 900 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Энергетика вазирлиги томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, 2022 йил январь ойининг 25 кунида республика бўйича 215та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 4 млн 900 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Бунинг натижасида газ таъминоти корхоналари манфаатларига 5,5 млрд сўм зарар етказилган.
Ушбу ҳажмдаги табиий газ 280 000та хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил этади.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Маълумот учун, 2021 йилда электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш каби ҳуқуқбузарликлар сони 86,4 фоизга камайган.
Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси 300 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг табиий газни ўғирлагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025