Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бугундан республикадаги барча ОТМларда таълим сифати бўйича ўрганишлар бошланади» — ОТВ
1 февралдан бошлаб республикадаги барча олий таълим муассасаларида таълим сифати бўйича комплекс ўрганишлар бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов Kun.uz'га хабар берди.
«Ўрганиш бўйича ишчи гуруҳга эса Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев раҳбарлик қилмоқда.
Олий таълим муассасаларидаги танқидий, таҳлилий ўрганишлар 23 та мезон асосида ташкил қилинади. Бунда асосий эътибор олий таълимдаги ислоҳотлар, илм, фан ва ишлаб чиқаришдаги интеграциялар, ахборот ресурс марказлари фаолияти, молиявий, академик мустақиллик берилган таълим муассасаларига амалий кўмак бериш, илмий салоҳият, таълим жараёнининг қай даражада ташкил этилгани, масофавий таълим, кредит-модуль тизими, талабалар турар жойларида яратилган шарт-шароитлар, тизимдаги мавжуд муаммолар ва уларни жойида бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш ва шаффофлик жорий қилингани каби мезонларга қаратилади», – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ўрганишлар якуни билан ОТМларда таълим сифатини ошириш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш ҳамда рақобатбардошлигини ошириш ва таълим жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш каби мақсадлар кўзланган.
Мавзуга оид
15:40 / 07.12.2023
Ўзбекистонлик ўқувчилар илк марта иштирок этган PISA натижалари эълон қилинди
15:25 / 17.06.2023
Грант асосидаги қабул квоталари тасдиқланди
16:04 / 15.06.2023
Қабул бошланишига 5 кун қолди, квоталардан эса дарак йўқ
21:30 / 12.06.2023