Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшалик адвокат Александр Лукашенкони Ҳаага судига берди
У аризасида Беларусь президенти ва унинг режимини геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айблаган.
Польшалик адвокат Томаш Вилинский Беларусь раҳбари Александр Лукашенкога қарши Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда беларуслик мухолифатчи Павел Латушко ўз Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Вилинский декабр охирларида Польша миллий прокуратурасига ариза берган. У аризасида Лукашенко ва унинг режимини геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айблаган. Кейинроқ худди шундай ариза Ҳаага судига ҳам берилган.
"Ариза 160 саҳифа ҳуқуқий асос ва 40 минг саҳифа иловадан иборат. Ариза Беларусь фуқаролари ҳамда Павел Латушко номидан берилган", – дейилади хабарда.
Лукашенкодан ташқари, Беларусь куч ишлатиш тизими ходимлари ва ҳокимият органлари вакиллари ҳам жиноятлар содир этишда айбланган.
Аввалроқ Александр Лукашенко мамлакат халқи ва Миллий мажлисга қилган мурожаатида ўзининг диктаторлигини айтганди.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025