Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистон мактабларида Кейтеринг тизими жорий қилинади
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1—4-синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, республикада 726 та умумтаълим мактабининг 406 тасида ошхона ва буфетлар мавжуд, 326 тасида эса йўқ.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ошхона ёки буфетлари йўқ умумтаълим мактабларини босқичма-босқич янгидан қуриш ва таъмирлаш ишларига муҳтожларини таъмирлаш ва ускуналаш ишлари бўйича таклиф берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1—4-синф ўқувчиларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Кейтеринг (тадбиркорлар томонидан тайин озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш) тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Айни пайтда танловда иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳозирги вақтда ошхона билан таъминланмаган умумтаълим мактабларининг ўқув хоналарининг ўзида санитария талаблари ва меъёрларига амал қилган ҳолда тушлик ташкил қилиш назарда тутилган.
Қорақалпоғистон Республикаси мактабларида 1—4-синфларда жами 139 минг 363 ўқувчи таълим олади.
Бундан олдин Қорақалпоғистон ва Хоразмда ўқувчиларни бепул овқат билан таъминлаш учун бюджетдан 200 миллиард сўм пул ажратилганди.
Мавзуга оид
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022
Нега ХТВ дарсликлар ижарасини бепул қилишни аввалроқ таклиф қилмаган? Вазир ўринбосари изоҳи
19:28 / 07.09.2022