Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқитувчиларга мессенжерлар орқали ўқувчиларнинг уй вазифаларини қабул қилишга рухсат берилди
Kundalik платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талаблар онлайн таълим даври якунига қадар бекор қилинади. АОКАда ўтган брифингда Kundalik платформаси юзасидан келиб тушган саволларга Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова жавоб қайтарди.
Билдирилишича, Халқ таълими вазирлиги кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик туғдириш мақсадида, масофавий таълим даври якунига қадар электрон Kundalik платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талабларни бекор қилмоқда.
Эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни ўқувчи ва ота-оналар билан келишган ҳолда Kundalik.com тизими ёки исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида қабул қилишлари мумкинлиги маълум қилинди.
Бунда, телевидение орқали эфирга узатилаётган фанлар доирасида ўқитувчилар томонидан берилаётган уйга вазифалар “Онлайн-мактаб” телевизион дастури орқали эфирга узатилаётган дарсларига мос бўлиши лозим.
Уйга вазифа топширилгандан кейин ўқитувчилар томонидан уларни баҳолаш ва қўйилган баҳоларни Kundalik.com тизимига ёки Kundalik.com жорий қилинмаган мактабларда босма шаклдаги синф журналларига қўйиш учун беш кун муддат берилади.
Мавзуга оид
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
23:22 / 25.04.2025