Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 460та мактабда олий тоифали ўқитувчи йўқ, 335 нафар ўқитувчига эҳтиёж бор – Таълим инспекцияси
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қашқадарё вилоятидаги ОТМлар, мактаблардаги таълим сифатини ўрганмоқда.
Таълим инспекциясининг Kun.uz’га тақдим этган маълумотига кўра, айни пайтда инспекция раҳбари Улуғбек Тошкенбоев ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Қашқадарё вилоятида 1 217 та мактаб мавжуд бўлиб, ушбу мактаблардаги 638 900 нафар ўқувчига 57 146 нафар ўқитувчи таълим беради.
Ўқитувчиларнинг 2 098 нафари олий, 6 864 нафари биринчи, 13 259 нафари иккинчи тоифали ва 23 290 нафари тоифасиз мутахассислар ҳисобланади. Педагогларнинг 11 635 нафари эса ўрта-махсус маълумотли.
Охирги 2 йилда ўқитувчиларга навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб тоифасини ошириб олиш имконияти берилгани сабаб Қашқадарё вилоятдаги олий тоифали ўқитувчилар сони 2,7 фоиздан 3,7 фоизга, биринчи тоифали ўқитувчилар сони эса 9,6 фоиздан 12 фоизга ошган.
Лекин Қашқадарё вилоятида таълим соҳасидаги ўсиш бошқа вилоятлар билан солиштирганда орқада. Таълим инспекцияси раҳбари Улуғбек Тошкенбоев буни масъул раҳбарлар иштирокидаги йиғилишда қайд этди.
“Бухоро, Сирдарё, Хоразм ва Навоий вилоятларида бўлиб, ўқитувчилар малакаси бўйича натижаларни таҳлил қилганимизда сўнгги икки йилда икки баробаргача ўсиш кўрсаткичи қайд этилганига гувоҳ бўлдик. Қашқадарёда ҳам ўсиш кўрсаткичларига кўз юмиш адолатдан бўлмас. Аммо бошқа вилоятларга қараганда, рақамлар динамикаси анча суст. Вилоятдаги 460 та мактабда бирорта ҳам олий тоифали ўқитувчилар мавжуд эмас. 92 та мактабда эса олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар фаолият юритмайди. Ўқитувчиларга сифатли методик ёрдам бериш зарур”, дея қайд этди Тошкенбоев.
Вилоят мактабларида жами 335 нафар ўқитувчига эҳтиёж бор. Ўқитувчиларга эҳтиёж Чироқчида 118 нафар, Яккабоғда 41 нафар, Шаҳрисабзда 28 нафар, Китобда 16 нафар, Муборакда 11 нафарни ташкил қилади.
Асосан, рус тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти, тасвирий санъат, информатика, кимё-биология фани ўқитувчиларига эҳтиёж юқори.
Бундан ташқари, вилоятдаги 166 та мактаблар физика, кимё-биология лаборатория жиҳозлари билан тўлиқ таъминланмаган, 71 та мактабларда замонавий компьютер техникалари етишмайди, 35 та мактабларга келтирилган интернет тармоқлари ишчи ҳолатда эмас.
Мавзуга оид
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
23:22 / 25.04.2025