Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қибрайда 4 та юк автомобили ёниб кетди (Видео)
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Тошкент вилояти Қибрай тумани “Чинобод” МФЙдаги очиқ майдонда сотиш учун сомон пресслари ортилган ва бир-бирига яқин жойлаштирилган 4 та юк автомобилида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ёнғин бўйича 2 феврал куни соат 03:09 да ФВ бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида 3 та “Газ-53” ҳамда “Зил-130” русумли юк автомобиллари кабинаси ва уларга ортилган 200 донадан, жами 800 дона сомон пресси ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
“Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:42 / 01.02.2025
2024 йилда ҳар учинчи ЙТҲ юк ва йўловчи транспорти иштирокида содир бўлган
14:01 / 27.12.2024
Қибрайда Қозоғистондан тортилган яширин ерости қувури аниқланди
16:01 / 28.10.2024
Қибрайда бепул тиббий кўрик учун ўқитувчилардан пул олинаётгани айтилмоқда
13:37 / 01.10.2024